s
Йўқ, меҳнат биржа юристларининг ҳаракатлари нотўғри.
Бу ҳолатда сизлар туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.
Қаранг! “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 17-бандига мувофиқ умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига йиллик бир ярим ставкадан (йиллик 2 322 соат) ортиқ дарс соатлари белгиланишига йўл қўйилмайди.
Мана шу қоидага кўра ўқитувчига 30 соат дарс ажратиш мумкин.
Эътибор беринг! Бу ҳолатда сизнинг фойдангизга ишлайдиган аниқ қоида қуйидаги қарорда ўз аксини топган.
Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 20-бандига кўра ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида ўқитувчиларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди.
Бошқача айтганда ўқитувчи 30 соат ишлаши мумкин. Бунда мактабдаги 20 соатдан оритқ дарсларни вакант сифатида чиқариш талаб этилмайди.
Шундай экан меҳнат биржа юристларининг ҳаракатлари нотўғри.
Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti
D.Masharipov