s
“GLASS PRO” МЧЖ ишлаб чиқариш биносида Урганч туманлараро иқтисодий судининг раиси Б.Давлатов, раис ўринбосари М.Бобоназаров, судья Н.Аллабергановалар иштирокида 2026 йил 16 март куни жамият ишчи хизматчилари билан давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун ва моҳияти ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 03 мартдаги «Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида»ги ПФ-33-сонли Фармонининг мазмун ва моҳияти ҳақида тушунтириш берилди.
Давра суҳбатида, аввало қонундаги асосий тушунчалар бўйича тушунтириш берди. Хусусан, коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш эканлиги, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик эса коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш эканлиги бўйича тушунтирилди.
Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари, Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати давлат дастурлари ва бошқа дастурлар асосида амалга оширилиши, Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари, Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари ҳақида тушунча берилди.
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар коррупцияга қарши курашиш мақсадида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўради, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини амалга ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимни, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш йўли билан зарур чора-тадбирлар кўради.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 03 мартдаги «Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида»ги ПФ-33-сонли Фармонининг асосий мақсадлари никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш ҳолатларининг (эрта никоҳ) олдини олишга эришиш, ота-оналарнинг ўз вояга етмаган фарзандлари учун масъулиятини янада ошириш, молиявий мустақилликка эришган ва оила қуришга ҳар томонлама тайёр бўлган ёшлар ўртасида никоҳ тузишни рағбатлантириш, аёллар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш орқали уларнинг сонини кескин қисқартириш, шунингдек, бундай ҳолатга учраган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш, оила ва хотин-қизлар масканларида никоҳланувчиларни «маиший зўравонликсиз бахтли оилавий ҳаётга тайёрлаш» махсус курсларида бепул ўқитиш билан қамраб олиш даражасини 2026 йилда 50 фоизга, 2027 йилда 60 фоизга ва 2030 йилда 100 фоизга етказиш ҳамда ушбу курслар сифати ва таъсирчанлигини тубдан ошириш эканлиги тушунтирилди.
Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ судда кўриб чиқилган ишлар ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Урганч туманлараро иқтисодий суди
раиси ўринбосари М.Бобоназаров