s
USD: Rub: Eur:
2023-11-22 164

Хусусий ташкилот ходимларига хам ҳомиладорлик нафақаси тўлаб берилиши белгиланган..

 Ҳукумат 20.09.2022 йил кунги 515-сон қарори қабул қилинган ва қарор билан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланган 

 Низомга кўра, бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланган.

 Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатлари (568 000 сўм)нинг 4 баравари (2 млн 272 минг сўм) миқдорда берилади.

 Шунга кўра, юридик шахсларнинг нафақа тўлаш мажбурияти Жамғарма ҳисобидан тўланган нафақа миқдорига камайтирилади.

 Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилгандан 5 иш кунида маълумотлар масъул тиббиёт ходими томонидан “Тиббиёт” ахборот тизимига киритилади ва маълумотлар “Ягона реестр” тизимига юборилади.

 “Ягона реестр” тизими томонидан нафақа тайинлаш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб асослантирилган ҳолда нафақа олувчининг телефонига СМС-хабар юборилади. Нафақа ойнинг 10-санасигача нафақа олувчининг пластик картасига ўтказиб берилади. Пластик карта бўлмаганида эса ойнинг 27-санасигача нақд кўринишда берилади

 


Хазорасп тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи А.Матёкубов

Мавзуга оид