s
USD: Rub: Eur:
2024-12-28 529

АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯ СУДИ ҚАНДАЙ ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШИ МУМКИН ?

МЖтКнинг 324 прим 9-моддасига асосан

 

Биринчи инстанция судининг қарори устидан апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижаларига кўра, апелляция инстанцияси суди қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

биринчи инстанция суди қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмай қолдириш тўғрисида;

биринчи инстанция суди қарорини, шунингдек органнинг (мансабдор шахснинг) қарорини бекор қилиш ва ишни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга (мансабдор шахсга) қайтариш ҳақида;

биринчи инстанция суди қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш ва янги қарор чиқариш тўғрисида;

биринчи инстанция суди қарорини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида;

жазо чорасини кучайтирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартириш ҳақида;

апелляция шикояти қайтариб олиниши муносабати билан апелляция иш юритишини тугатиш тўғрисида.

Апелляция инстанцияси судининг қарори устидан тафтиш тартибида шикоят берилиши мумкин.

 

 

Янгиариқ тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи У.Наврузов

Мавзуга оид