s
- Сил касали билан оғриганимни эшитиб энди ҳаёт мен учун тугади деб ўйладим…. Исмимни айтолмайман, узр..Шоҳиста деб айтсанглар ҳам бўлади..
- Мен сил касаллигининг кучли босқичини бошимдан ўтказдим ва уч маротаба операция бўлдим. Касбим қурувчи эди. Касаллик мени касбимдан маҳрум қилди. Эндиликда ишга яроқсизман. Мени исмим Қаҳрамон…
- Сил касаллигига чалинганимни билганимдан сўнг, дунёқарашим ўзгариб кетди. Фильмларни томоша қилиш ва газеталарни ўқиш билан ўзимни овутаман. Орзуим оила қуриш, лекин қўрқувдаман, мени ўзига муносиб деб топадиган қиз бормикан… уяламан исмимни айтишга..лекин ҳаммага ўзимни Асрорали деб таништираман..мени кечиринглар…
Одатда сил касаллиги билан оғриган инсонлар журналистлар билан очиқ гаплашмайдилар. Қуруқ статистик рақамлар ортида бу тоифадаги одамларнинг ҳаёти бизга кўринмай қолмоқда. Коронавирус балоси уларни ўз исканжасига олдими ёки четлаб ўтдимикан…
2019 йилда дунё бўйлаб тахминан 10 миллион киши сил касаллиги билан
оғриган, шу жумладан 5,6 миллион эркак, 3,2 миллион аёл ва
1,2 миллион бола. Сил касаллиги барча мамлакатларда ва ҳамма ёшдаги
гуруҳларда тарқалган. 2019 йилда жами 1,4 миллион киши сил касаллигидан вафот этди.
Туберкулёзни даволаш ва олдини олиш мумкин.
https://www.who.int/ru/news-room/fact-sheets/detail/tuberculosis
Сил, туберкулёз – турли аъзолар, асосан, ўпкада ўзига хос яллиғли ўзгаришлар рўй бериши билан тавсифланадиган юқумли сурункали касаллик. Немис микробиологи Роберт Кох (1882 й.) сил кўзғатувчисини аниқлаган (бу қўзғатувчи унинг шарафига Кох таёқчаси деб номланди).
Оқ мойчечак силга қарши курашиш рамзи сифатида қабул қилинган. (Белая ромашка принята как символ борьбы с туберкулезом.) Может здесь ромашку нужно нарисовать
Жанғила Ғаниева ҳикояси:
— Юртимизда COVID-19 хабари тарқала бошлаганда қўрқув жуда кучли бўлган, чунки ўша вирус билан касалланган беъмор Ўзбекистонда аниқланган куни мен даволаниш учун шифохонада ётган эдим. Ҳар томонлама стрессга тушганман. Лекин коронавирусга чалинмадим.
Сил касаллигига чалинганимни билган яқинларимнинг менга нисбатан муносабатлари ўзгаргани йўқ.
Мактабда руҳшунос бўлиб ишлайман. Бўш вақтларимда мутахассислигимга доир китобларни ўқийман. Янгиликлардан хабардор бўлишга ҳаракат қиламан. Яна гуллар жони дилим, уларни парвариш қилиш менга ҳузур бағишлайди..гуллар касал эканлигимни бир неча сония бўлсада унутишга ёрдам беради.
Қаҳрамон ака ҳикояси:
Мен сил касаллигининг кучли босқичини бошимдан ўтказдим ва уч маротаба операция бўлдим.
— Коронавирус Ўзбекистон бўйлаб тарқала бошлаган вақтда мен унча аҳамият бермадим. Чунки, у вақтда ўзим шифохонада иккинчи марта операциядан чиқиб оғир шароитда ётгандим. Шифохонада қаттиқ ҳимояда эдик. Бироқ, оила аъзоларимдан хавотир олдим. Аёлим ишга боради, болаларим мактаб ва боғчага. Улар билан кўришганда (қўлларини тез-тез ювиб, тиббий ниқобларини тақиб) COVID-19 юқишининг олдини олиш чораларини кўришларини тайинлаганман.
COVID-19 ҳақидаги маълумотларни шифокорлар ва ижтимоий тармоқ орқали билиб турардим. Қўшимча равишда операция бўлган беъморларга, сил касалликлари билан ёки юрак касалликлари билан оғриган беморларга, иммунитети паст одамларга вакцина олиб бўлмаслиги ҳақида маълумот олдим.
Ҳозирда учинчи марта операция бўлиб, шифохонада ётибман. Жуда узоқ муддатдан буён касаллик билан курашаман. 2019 йил 10 январда биринчи назоратга борганман. Шамоллашим ўтиб кетиб, ўпкамда сув тўпланган. Қўрқиб, сувни олдирмай юрганман. Орадан бир ой қирқ кун ўтгач кечикиб бордим. Шприц билан сувни олишди. Оғримас экан.
Дорилар ичиб юрдим. Шамоллаш кучли бўлгани сабабли дорилар эффект бермаган. Шундан сўнг операция қилишга тўғри келди. Операциягача 4 ой вақт ўтди. Операциядан кейин икки ой касалхонада ётиб даволандим. Етти ойда уйга қайтдим. Ундан кейин куз пайтида белимда оғриқ бошланди.
Невропатологга учрадим. Томография натижаси суякларда, бел, умртқада, ўпкада ҳам ўзгариш борлигини кўрсатди. Яна, бу сафар суякдан операция бўлдим. Икки ойда яхши бўлиб, уйга қайтганимда операция бўлган жойимда шиш пайдо бўлди. Қайта анализ топширдим.
Сил касаллигининг биринчи, иккинчи, учинчи этаплари бўлар экан. Аввал биринчи этап дориларини ичиб юрардим. Сўнгра, менинг касаллигим кучлироқ эканлиги аниқлангач, иккинчи этап дориларини истеъмол қила бошладим. Дорилар ижобий таъсир қила бошлагач, вазним оғирлашди. Шундан кейин учинчи марта операция қилишиб, каттароқ темир қўйишди. Ҳозирда учинчи гуруҳ ногирониман.
Сил касали бир-икки йил давомида, оч юриб, терлашдан юзага келган экан. Даволаниш ҳам бир-икки йил давом этар экан. Шамоллаб, даволанмасликдан совуқ ўтиб кетиш ҳолатларида шу касаллик юзага келар экан. Оёқлардаги терлаш каби ташқи белгилар бўлса ҳам, сезмаган эканмиз.
Касбим устачилик. Қурилиш ишларини қилар эдим. Эндилика ишга яроқсизман. Оғир кўтара олмайман. Телевизорга қизиқишим йўқ. Кўпроқ вақтимни мутолаа билан ўтказаман. Аллоҳ насиб қилса, келгусида бирор дўконга ишга жойлашишни ният қилганман.
Асрорали ҳикояси
Коронавирус юқишидан қўрқдим. Аллоҳга шукурки, бизнинг ҳудудимизда ковид унчалик тарқалмади. Одамларда (қўрқувданми) вақтинча там билмаслик, ҳарорат кўтарилиши ҳолатлари кузатилди. Уй шароитида даволанишгач, ўтиб кетди. Ўзимда ҳам операциядан кейин қоринда дам бўлди, ҳарорат, там билмаслик ҳолатлари кузатилди. Маҳалламизда биргина ўлим ҳолати бўлди.
Асрорали (исми ўзгартирилган), ёшим 26 да. Касбим — ҳайдовчи. Мен февраль ойида ҳаракатланганимда, оғриқ сезила бошлаган. Ўзимда касаллик аломатлари кучая бошлагандан сўнг намоз ўқишни ўрганишга ҳаракат қилдим. Яхши кўрган машғулотим фильмларни томоша қилиш, мусиқа эшитиш ҳамда газета ўқиш.
Ижтимоий тармоқлардан, kun.uz сайтини доимий равишда кузатиб бораман. Келажакдаги орзуим - уйланиш, оила қуриш.
Мактаб давридан бошлаш керак...
Шохистанинг (исми ўзгартирилган) ҳикояси:
2020 йил Россияда ишлаб юрган вақтимда ишхонада бирдан ўпкамда кучли оғриқ сезилди. Шундан сўнг доктор назоратидан ўтдим. Биринчи марта касаллигим ҳақида маълумот олганда “энди ҳаёт тугади” деб ўйлагандим. Бир ойдан кейин Ўзбекистонга қайтиб, дори-дармон билан касалхона шароитида даволандим.
Умуман олганда мактаб, олий ўқув юртларида ушбу касаллик ҳақидаги маълумотлар батафсил берилиши керак. ОАВ воситаларида сил касаллиги ҳақидаги маълумотларни ҳудди ОИВ/ОИТС ёки коронавирус ҳақидаги маълумотлар каби кенг ёритилиши лозим, сабаби сил касаллигига чалинган беморларнинг кўпи аввал бу касаллик ҳақида етарлича маълумотга эга бўлмаслиги ушбу касалликка чалинишнинг асосий сабабларидан бири бўлиши мумкин.
Мен сил касаллигини бошимдан ўтказганман ҳамда яқинда коронавируснинг енгил формаси билан ҳам оғриб ўтдим. COVID-19 дан уй шароитида дори истеъмол қилиб даволандим. (Костя это нужно выделить)Бу касаллик жуда ёмон экан. Иштаҳам бўлмай қолди, лекин бардошли бўлиб, ўзимни ўзим мажбур қилиб овқат ейишга ҳаракат қилдим ва курашдим. Яшаш учун курашиб ҳар иккала касалликни енгиб ўтдим деб ўйлайман. Чунки ҳозирда ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман.
Ўпкасидан 15 марта сув олдирган бемор
Мен иккинчи гуруҳ ногирони Қадамбойман. 2017 йилдан буён шифокорлар назоратида тураман, ўтган йили май ойида Тошкент шаҳар Чилонзор туманида операция бўлдим. Ўпкамдан 15 марта сув олдирдим. Устига-устак сентябрь ойида коронавирус билан касалланиб, даволандим. (Костя это нужно выделить)Уйим йўқлиги боис 2019 йилда давлатдан кредитга уй олдим. Аёлим ва ўзим ишсизмиз, кредит тўлаш учун моддий ёрдамга муҳтожмиз. Менинг келажакдаги орзуйим — оила аъзоларим билан бирга янги уйга кўчиб бориб, яхши яшаш.
Кредитимиз тўловларига ёрдам берсалар, ўзимни бахтиёр ҳис қилардим….
Инсон ўз саломатлиги учун курашиши зарур (Ўрингул ҳикояси)
Нукусда яшайман, ёшим 42 да. Ўзимни ёмон ҳис қила бошлашим билан шифокорга мурожат этдим ва улар менга касалхонага ётиб даволанишимни тавсия этди.
Сил касаллигига дучор бўлганимни март ойида сезиб қолдим. Аввал йўталишни бошладим, кейин эса дарҳол шифокорга учрадим.
Мени одамларнинг гап-сўзлари қизиқтирмайди, бошқаларнинг касалланганим ҳақидаги миш-мишлари билан ишим йўқ, асосийси бу касалликнинг давоси бор, мен шунга ишонаман ва бу вақтинчалик касалликни албатта енгаман. Бунинг учун фақат мен вақтида дориларни қабул қилишим, шифокор тавсияларига амал қилишим керак. Инсон биринчи навбатда ўзи учун, ўз саломатлиги учун курашиши, ўзининг саломатлиги учун олдинга интилиб, яшаш учун курашиш керак. Одам ўзи ва фарзандлари учун яшаши зарур, бошқа гап-сўзлар, бошқаларнинг фикрлари хаммаси ўткинчи нарса.
Ўзбекистонда 2020 йил давомида илк маротаба сил касаллиги аниқланган беморлар 100 000 аҳолига нисбатан касалланиш кўрсаткичи 32,1 нафарни ташкил қилган, бу эса 2019 йилга нисбатан 5,0 нафарга камайганини кўрсатаяпти. (https://kun.uz/57275147)
Тавсифга кура, сил касаллигини аниклаш ва даволашнинг самарали усуллари туфайли 2008 йилдан йилдан 2019 йилга кадар 60 миллион инсонлар хаёти саклаб колинди.
Согликни саклаш йуналишининг Баркарор Ривожланиш максадлари (БРМ) доирасидаги мухим вазифалардан бири - 2030 йилга келиб сил касаллиги эпидемиясига нукта куйишдан иборатдир.
https://www.who.int/ru/news-room/fact-sheets/detail/tuberculosis
Ўрта Осиёда сил касали тарихидан
Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори тарих фанлари доктори Санобар Шодмонова:
Касаллик ҳақида биринчи маълумот қачон пайдо бўлган?
Абу Али ибн Синонинг “Тиб қонунлари» китобида деярли барча касалликлар тўғрисидаги маълумотлар тизимлаштириб берилган. Қолаверса, бу китоб орқали сил касалликлари ҳақида - касалликнинг жисмони тузилиши ва кўриниши жиҳатидан қандай одамларда бу касаллик бўлиши мумкин эканликлари ҳақида ҳам маълумотлар олиш мумкин. Бундан ташқари, Ибн Синони ёзишича, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган инсонларнинг шарқ табобатида ўз мижози бор: иссиқ ва совуқ мижоз. Айнан совуқ мижозли одамларда ушбу касаллик кўпроқ учрайди. Бу касалик кўпроқ совуқ ўлкаларда бўлади ва аломатлари куз ойларида билинади.
Жаҳон тарихига эътибор берадиган бўлсак, бу касалликдан жуда кўп инсонлар азият чеккан ҳамда бошқа юқумли оғир касалликлар каби туберкулёз касаллигида ҳам кўп ўлим ҳолатлари кузатилган.
Касаллик қандай таърифланган?
Али Абу ибн Сино сил касаллигига чалинган бемордан қандай балғам ажралиб чиқиши, қачон иссиғи кўтарилиши тўғрисида батафсил маълумот беради. Шунингдек, аллома сил касаллиги билан касалланган кишиларга диета қанақа бўлиши кераклиги тўғрисида ҳам алоҳида маълумотлар бериб ўтган. Қолаверса, бундай беморларда нафас олиш органларини эҳтиёт қилиш; бақириш, сакраш ва асабийлашмаслик кераклиги ҳақида маълумот берилган.
Ўрта асрларда сил касаллиги қандай аниқланиб, даволанган?
Бу касалликни белгиларидан бири йўтал тутиши эканлиги ҳам айтиб ўтилган. Биламизки, қадимдан инсонлар шифобахш сувлар ва бошқа табиий омиллар билан тоза ҳаво, тоғ ҳавоси билан даволанишини анча кенг йўлга қўйган. Бу касалликка чалинган беморларнинг озиқ-овқатларига ҳам алоҳида эътибор бериб келинган. Шу сабабли 19 аср охирида, 1880 йилларда ҳозирги тил билан айтиладиган даволаниш санаториялари ташкил қилина бошлайди. Албатта улар масштаб бўйича жуда ҳам кичик бўлган. Фарғона водийсида ёки Тошкент вилояти жойлашган Чимёндаги биринчи санаториялар ва курортларнинг ташкил этилиши ҳам айнан ўша даврга бориб тақалади. Хусусан, ҳозирги кунда ҳам сил касаллиги билан касалланган беморлар ўша ерларга бориб даволанади. Бошқа касалликлардаги каби ушбу касалликка чалинган беморларга ҳам алоҳида палаткалар қўйиб берилади.
1930 йилларнинг охирида Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларда сил касалликларини даволавчи санаториялар вужудга келди. Булардан энг йириги Фарғона водийси Водилда, Чустда кейин Бухорода, Хоразмда ташкил қилинган. Бу санаториялар ўша давр учун замонавий лабараториялар билан жиҳозларидан, рентген кабенитлари, физатерапия хоналарга эга бўлган.
Кейинчалик Тошкент вилоятидаги Оқ тош, Самарқанд вилоятидаги Намозгоҳ каби санаторияларда болалар ҳам даволанган. Сил касаллигининг оғир формасига учраган болалар у ерда бир неча ой қолиб, ўқишларини ҳам ўша ерда давом эттирган. Шу билан алоҳида мактаблар ташкил этилиб, у ерларда интернат мактабларига ўқишга тўғри келган.
Бу касалликда овқатланиш рационига алоҳида эътибор берганлигини ҳисобга олган ҳолда, айниқса, болалар сабзовотлар билан, гўшт ва балиқ маҳсулотлари, сут, сариёғ билан таъминланишларига алоҳида эътибор қаратилган. Баъзи санаторияларнинг ўзида сабзовотлар ва мевалар етиштирилган ёрдамчи хўжаликлари бўлиб, бу уларни озиқ-овқат билан таъминлашда муҳим роль ўйнаган.
Бундан ташқари, халқ табобатида бу касаликни қимиз билан даволаш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, бу нафақат тоғ, балки чўл зоналарида ташкил этилган санаторияларида изчил йўлга қўйилган. Ҳозирги пайтда ҳам бундай даволаш усуллари қўлланиб келинмоқда. Сил касалликлар тўғрисидаги қисқача шулардан иборат. Бу касаллик тўғрисида ҳозирги кунда махсус тақдиқотлар олиб бориш, илмий тақдиқотларда илмий асосланган фактлар бериш, бу касалликнинг у ёки бу мамлакатда тарқалиши ва ўлим сабабларининг юқорилиги даражаси жиҳатидан албатта аҳолининг турмуш даражаси, ижтимой- иқтисодий аҳволи билан узвий боғлиқлигини айтиб ўтиш керак. Ҳозирги кунда шогирдларимдан бири ушбу тадқиқот билан шуғуллана бошлаган. Умуман у юқумли касалликлар тўғрисида ҳам диссертация ёзяпти.
Шойира Нусратова тайёрлади