s
USD: Rub: Eur:
2023-02-20 338

Хоразм юридик техникумида судьялар “Ахборот соати” машғулотларини ўтишди

 

“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида Хоразм вилоят, Урганч туманлараро маъмурий судлари судьялари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро суди судьялари иштирокида “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида Хоразм юридик техникумида “Ахборот соати” ўтказилди.

Унда судьялар ўқувчиларни суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ва Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар билан таништиришди.

“Ахборот соати” техникум ўқувчиларига мос мавзуларда давом этиб, шахсларга нисбатан қонунбузилиш ҳолати ёки бошқа низоли вазиятлар бўлса судга мурожаат қилиши орқали ҳуқуқларини ҳимоя этиши мумкинлиги тушунтирилди.

Шунингдек, иштирокчилар ҳуқуқшунослик йўналишида таълим олаётган ёшлар эканлиги инобатга олиниб, уларнинг суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар ҳақидаги фикри ва таклифлари эшитилди.

Асосийси, ёшлар ўз ҳуқуқ ва бурчларини яхши билишга ҳамда жиноят кўчасига кириб қолишдан сақланишга чақирилди.

  • Албатта, инсон ҳуқуқларини таъминлашда давлат мажбуриятлари билан бирга, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ҳам етарли бўлиши лозим. Яъни инсон ўз ҳуқуқини талаб қилиб олиши учун, аввало, уни яхши билиши лозим. Шу сабабли ҳуқуқий билимларни доимий ошириб бориш ва қонунчиликдаги янгиликларни мунтазам кузатиб бориш зарур, - дейди Хоразм вилоят маъмурий суди судьяси Умрбек Ҳасанов.

Тадбир якунида, судьяликка тайинланиш тартиби, Судьялар олий мактабида ўқиш учун белгиланган талаблар каби бўлажак ҳуқуқшуносларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб берилди.

 

Мавзуга оид