s
Янги таҳрирдаги Конституция “Янги Ўзбекистон стратегияси”ни амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.
Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсади — ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилди, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилди, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланди.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш, унда мустаҳкамланган устувор принципларни Янги Ўзбекистон улуғвор ғоясига ҳамоҳанг тарзда рўёбга чиқариш, давлат органларининг фаолиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйиш, фуқаролар ўз ҳаётида халқ Конституцияси руҳини яққол ҳис этиб туришини таъминлаш мақсадида Конституция олий юридик кучга эга эканлигидан келиб чиқиб, давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида тўғридан-тўғри ва сўзсиз қўлланилиши, янги таҳрирдаги Конституция нормаларини уларни амалга ошириш учун бошқа қонунчилик ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги ёки қонунчиликка Конституцияга мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаганлиги важи билан қўллашни рад этиш қатъиян тақиқланши белгилаб қўйилди.
Хусусан Конституциянинг 15 ва 16-моддаларида Ўзбекистон Республикасида Конституция ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга бўлиб, унинг нормалари барча қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устун туриши, тўғридан-тўғри амал қилиши ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши, давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш юритишлари лозимлиги, Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, Конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган асосий принцип ва нормаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмаслиги, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилиниши, бирорта қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмаслиги мустаҳкамланган.
Янгиланган Конституцияга сингдирилган “инсон манфаати ҳар нарсадан устун” мезони бугун амалда ўз ифодасини топмоқда.
Давлатимиз раҳбари суд соҳаси вакиллари учун энг муҳим вазифалар сифатида белгилаб берган, халқимиз кутаётган адолатли қарорлар қабул қилишга ҳар томонлама қодир, иродаси мустаҳкам, юксак касб ва маънавий
фазилатларга эга суд ходимлари таркибини шакллантириш, судьяларни касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида бу борадаги ишларни
маҳалла, корхона ва ташкилотларда сайёр суд мажлисларида кўриш кўламини кенгайтириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, суд қарорлари ижросини сўзсиз таъминлаш, одил судловга
эришиш бўйича мунтазам иш олиб борамиз.
Бош мақсадимиз халқимизни суд ҳокимиятидан рози қилишдир.
Шунинг учун биз барчамиз халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берган бош ҳужжатимиз — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг норма ва принципларини оғишмай рўёбга чиқаришга масъулмиз.
Хоразм вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судьяси М.Курбанов