s
USD: Rub: Eur:
2023-08-14 819

Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2023 й 24 июлдаги 307-сонли Қарори билан “Спортчиларга спорт паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.

Унга кўра, Спорт паспорти иккинчи ўсмирлар спорт разрядидан паст бўлмаган разрядга эга бўлган, тегишли спорт тури (бир ёки бир неча) билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида доимий равишда иштирок этувчи спортчига берилади.

Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ваколатли орган (Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги) томонидан кўрсатилади.

16 ёшга тўлмаган спортчилар учун уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакили томонидан мурожаат қилинади.

Cпорт паспортининг амал қилиш муддати – 5 йил бўлиб, ундан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

  • бир жисмоний тарбия ва спорт ташкилотидан бошқасига ўтишда;
  • спорт мусобақаларида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишда;
  • тиббий текширувдан ўтишда;
  • спорт унвонлари ва спорт разрядларини олиш учун зарур бўлган нормалар ҳамда талабларнинг бажарилишида;
  • қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.

Ариза ДХМ орқали тақдим этилганда, ариза берувчидан БҲМнинг 1/6 қисми (55 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардан йиғим миқдорининг 50 фоизи ундирилади.

 

 

 

Урганч шаҳар адлия бўлими бошлиғи

Неязметов Равшанбек

 

 

 

 

 

 

 

Мавзуга оид