s
USD: Rub: Eur:
2024-03-18 953

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-915-сон, 27.02.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бундай ёрдам кўрсатиш учун жиноят, фуқаролик ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш тартибини белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчага кўра:

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган ваколатли мансабдор шахс ёки суд маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг илтимосига кўра, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг ишда иштирок этишини таъминлаш чораларини кўриши шарт.

 Бунда адвокатнинг ишда иштирок этиши тасдиқланган пайтдан эътиборан унга ишга киришиш учун камида 4 соат вақт берилиши керак.

Фуқаролик процессуал кодексига киритилган қўшимчага кўра, суд даъвогарнинг ёки жавобгарнинг илтимосига кўра, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўриши шарт.

 

 

                                 Хонқа туман адлия бўлими бошлиғи Ф.Жаббаров 

Мавзуга оид