s
USD: Rub: Eur:
2023-06-20 685

Давлат хизматлари кўрсатилишида фуқароларнинг аризаларига эътиборсиз бўлган ваколатли ташкилот ходимлари жавобгарликка тортилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13-апрелдаги
ПҚ–3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан Адлия вазирлиги зиммасига жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш вазифаси юклатилган.

Шунга асосан, Давлат хизматлари маркази ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Урганч туман Тиббиёт бирлашмасига тегишлилиги бўйича юборилган аризаларни кўриб чиқилиши аҳволи ўрганилганда, аризаларни кўриб чиқилишида белгиланган муддатларларга риоя қилинмаганлиги аниқланди.      

Ҳусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 10-ноябрдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган “Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти”нинг 6-бандида бола туғилган жойдаги тиббиёт муассасаси ходими бола туғилганидан сўнг
1 иш куни ичида бола ва унга бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотларни “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” ахборот алмашинуви тизимига киритиши белгиланган бўлсада Урганч туманидаги тиббиёт бирлашмаси ходими томонидан ушбу талабга риоя этилмаганлиги аниқланди.

Жумладан, туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходими томонидан фуқаро Г.Рнинг 09.12.2022-йилда туғилган фарзанди ҳақидаги маълумотлар ҳамда ота-она ва уларнинг никоҳи ҳақидаги маълумотларни “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” ахборот алмашинуви тизимига 11.12.2022-йилда киритилиб, 1 иш кун муддати бузилишига йўл қўйилган.

Худди шундай, 9 та холатда туғилишни электрон рўйхатга олишда қонунчиликда белгиланган муддатда кўриб чиқилмасдан, асоссиз кечиктирилганлиги аниқланди.

Ўтказилган ўрганиш натижасига кўра, адлия бўлими томонидан туман тиббиёт бирлашмаси мутахассисига нисбатан давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда муддатларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаси 1-қисми маъмурий баённома расмийлаштирилиб кўриб чиқиш учун адлия бошқармасига тақдим қилинди ва расмийлаштирилган маъмурий баённомага асосан туман тиббиёт бирлашмаси масъул ходимига нисбатан 2023-йил 30-май куни 900000 сўм миқдорида маъмурий жарима жазоси тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Урганч туман адлия бўлими     

   бош маслаҳатчиси Ш.Садиков

 

Мавзуга оид