s
USD: Rub: Eur:
2023-11-15 376

bilasizmi

Электрон журнални ўз вақтида тўлдирмаган педагог ходимнинг ойлик иш ҳақидан давлат бюджетига қайтариш мумкинми?

Меҳнат кодексининг 269-моддасига кўра ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш ходимнинг ёзма розилиги билан, ходимнинг розилиги бўлмаган тақдирда эса мазкур моддада назарда тутилган ҳоллардагина иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин.

269-моддада эса ходим лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш назарда тутилмаган. Яъни, педагог ходим электрон журнални тўлдирмай, педагогик юкламаларини ўз вақтида бажармаганлиги учун унинг иш ҳақидан ушлаб қолишнинг имкони йўқ.

 Аммо иш берувчи педагог ходимга нисбатан интизомий жазо чоралардан бирини қўллашга ҳақли. Меҳнат кодексининг 312-моддасига кўра ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўлланилади:

1) ҳайфсан;

2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима;

3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (МК 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари).

Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.

Кўриб турибсизки, интизомий жазо чоралари орасида ҳам ходимларга тўлаб берилган ойлик маошдан қайтариб қолиш ёки ходимнинг маошидан ушлаб қолиш каби жазо турлари мавжуд эмас.

Умумий хулоса сифатида айтадиган бўлсак, педагог ходимга меҳнат вазифаларини тўлақонли бажармаганлиги учун ҳолатдан келиб чиқиб, Меҳнат кодексининг 312-моддасида назарда тутилган интизомий жазо чораларидан бирини қўллаш мумкин.

Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonsulti

M.Boyjanov

 

Мавзуга оид