s
USD: Rub: Eur:
2023-08-03 917

18 ёшга тўлмаган шахсни новвой сифатида ишлатиш мумкин эмас

Ҳукумат қарори билан (290-сон, 14.07.2023й.) Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхати тасдиқланди

Рўйхатга кўра, қуйидаги ишларда 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади, жумладан:

-Ер ости кон ишчиси;

-Таркибида олмос бўлган концентратларни меъёрига етказувчи;

-Олмослар ва ўта қаттиқ материалларни силлиқловчи;

-Нефть ва газ қазиб олиш бўйича оператор;

-Тиббий препаратларни дозаловчи;

-Юқори частотали ток қурилмаларида пайвандчи;

-Асфальтбетончи;

-Новвой;

-Хамир қорувчи;

-Гўшт маҳсулотларини кесувчи;

-Музқаймоқ тайёрловчи;

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат

кўрсатиш маркази бошлиғи:                                                      Н.Нуржанов

Мавзуга оид