s
USD: Rub: Eur:
2023-08-18 594

ФАОЛ ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИ ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ

2023 йил 14июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 192-сонли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли билан ўтказилган очиқ мулоқотларда билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда фаол ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл қўймаслик, шунингдек, қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида:

2023 йил 1 июнь ҳолатига жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи (нотурар кўчмас мулк объектлари бундан мустасно) бўйича муддатида тўланмаган қарзига ҳисобланган пеня суммалари;

2023 йил 1 июнь ҳолатига охирги 6 ой мобайнида молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқдан вужудга келган қарзи, ҳамда уларга ҳисобланган пеня ва жарималар суммаси;

2023 йил 1 июнь ҳолатига хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги учун қўлланилган жарималар суммасини ҳисобдан чиқариш белгиланди.

ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг вужудга келиш муддати 2023 йил 1 июндан бошлаб янгидан ҳисобланади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигининг 2024 йил 1 июнга қадар ер участкаларидан ҳужжатларсиз фойдаланаётган жисмоний шахсларга ер солиғининг уч карра оширилган ставкасида солиқ ҳисоблаш тартибини тўхтатиб туриш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Фермер хўжаликларига 2023 йил 1 июнь ҳолатига шаклланган сув солиғидан қарзини ўн икки ой мобайнида тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилди.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий ресурсларни ҳисобга олиш (сотиб олиш (қуриш), ишга тушириш, қайта баҳолаш, тасарруф этиш) ҳамда ўз устав фондини (устав капиталини) шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни солиқ органларининг «Е-актив» ахборот тизимида ихтиёрий акс эттириш тартибининг амал қилиш муддати 2024 йил 1 апрелга қадар узайтирилди.

2023 йил 1 июлдан 2024 йил 1 июлга қадар иссиқхонага ихтисослашган ер майдони 25 сотихдан кўп бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини қуйидаги шартларга бир вақтнинг ўзида риоя қилинганда республика бюджетидан тадбиркорларга қайтариб бериш тартиби жорий этилди:

ҳарбирбешсотих ер майдони учун ойига камида бир нафар ишчининг бандлигини таъминлаш;

ҳар бир ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадни меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгилаш;

иссиқхонага ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари томонидан иссиқхона фаолияти бўйича олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этиши.

 

Хушнуд Рахимов, Шовот туманлараро иқтисодий суди судъяси                                                       

Мавзуга оид