s
USD: Rub: Eur:
2023-12-29 928

Қонунчиликка кўра, транспорт воситаларининг ҳайдовчилари темир йўлларни фақат темир йўл кесишмалари орқали поезд (локомотив, дрезина)ларга йўл бериб кесиб ўтишлари лозим.

 Қуйидаги ҳолларда темир йўл кесишмасига кириш тақиқланади:

светофор ишорасидан қатъи назар, шлагбаум ёпиқ турган ёки ёпила бошлаган ҳолатда, кесишмани тўсувчи қурилма кўтарилиб турган ёки кўтарила бошлаган ҳолатда;

шлагбаумнинг ҳолатидан ва бор-йўқлигидан қатъий назар светофорнинг тақиқловчи ишорасида;

кесишма навбатчисининг тақиқловчи ишорасида (навбатчи ҳайдовчига олди ёки орқаси билан туриб жезлни, қизил чироқ ёки байроқчани юқорига кўтариб турса ёки қўлларини ёнга узатса);

агар кесишмадан кейин, ҳайдовчини кесишмада тўхташга мажбур қиладиган тирбандлик пайдо бўлса;

агар кўриниш чегарасидаги масофада кесишмага поезд (локомотив, дрезина) яқинлашаётган бўлса.

Хазорасп тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти З.Ниёзматов

Мавзуга оид