s
USD: Rub: Eur:
2023-02-21 342

Судьялар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Хоразм вилоят филиалида “Ахборот соати” ўтишди

 

“Инсон ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида аҳолининг судга доир ҳуқуқий билимларини ошириш ва уларни соҳадаги ислоҳотлар билан таништириш мақсадида Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ вилоят филиалида “Ахборот соати” ўтказилди.

Унда вилоят суди раисининг иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари И.Тешаев ва вилоят суди судьялари М.Қурбонов, В.Қазақовлар жамият ходимларини судларга мурожаат қилиш тартибидан тортиб, қонунчиликдаги сўнгги янгиликларгача таништиришди.

Шунингдек, “Ахборот соати”да Президентнинг 2023 йил 16 январь кунги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони ҳамда унда белгиланган масалалар бўйича ҳам тушунтириш берилди.

Судьялар иштирокчилар йўналишидан келиб чиқиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган  тадбиркорлар масаласи ва истеъмолчилар билан юзага келадиган низоли вазиятларни суд орқали ҳал этиш жараёнларига тўхталишди. Бунда ишларни судга ўтказишдан олдин қилиниши керак бўлган вазифалар, қонунчилик талаби ва суд мажлисида юзага келадиган айрим тушунмовчиликлар муҳокама қилинди.

Мулоқотларда бевосита судлар билан ишловчи юридик бўлим ходимларининг мавзуга доир саволларига жавоб берилди.

 

 

Мавзуга оид