s
USD: Rub: Eur:
2024-03-29 144

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2023-йил 21-декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги

Тараққиёт маҳалладан бошланади

 

Шу пайтга қадар маҳалланинг солиқларни йиғишдаги роли ва манфаатдорлиги, солиқларни маҳалланинг инфратузилма муаммоларини ечишга қаратиш бўйича мослашувчан тизим мавжуд эмас эди.

Ушбу муаммонинг ечими сифатида жорий йилнинг 1 январидан бошлаб маҳалла буджетини шакллантириш ҳамда уларда шаклланадиган маблағларни маҳалла “еттилиги”нинг кенгаш қарорлари орқали инфратузилмани яхшилашга йўналтириш белгиланди.

Бунда ҳар бир маҳалладаги Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасининг манбалари сифатида мол-мулк ва ер солиғининг 10 фоизи ҳамда бўш турган кўчмас мулкни сотиш ва бинолар ижарасидан тушган тушумлардан шаклланши таъкидланган.

Маҳалла еттилиги институтининг шаклланиши орқали солиқ инспекторлари маҳалладаги ҳар бир солиқ тўловчи хонадонига, тадбиркорлик субъекти билан учрашиб, унинг муаммосини ўрганиб, солиқ соҳасидаги ўзгаришларни жойида тушунтириш орқали яширин иқтисодиётнинг олдини олишда ҳам яхши тажриба бўлмоқда.

Қисқа вақт ичида Урганч тумани солиқ инспекцияси томонидан 20-30 фоиз имкониятни ишга тушириш орқали айланма маблағ оширилиб, 500 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

Хусусан туманда 486 та тадбиркорлик субъектининг товар айланмасини оширганлик ҳисобига 15 млрд 890 млн сўмга, 148 та корхонада 458 нафар норасмий ишчиларни қонунийлаштириш ҳисобига 57,8 млн сўмга қўшимча даромад солиғи ҳисобланди.

Бундан ташқари фаолият кўрсатмасдан ташландиқ бўлиб ётган 292 та обйектлар аниқланиб, уларнинг тикланишига кўмак берилди ва 361 млн сўм миқдорида солиқ ҳисобланди, бунинг 122,5 млн сўми мол-мулк солиғи, 238,6 млн сўми ер солиғига тўғри келади.

Айнан “Оёқбоғ” маҳалласига бириктирилган солиқ ходимининг маҳаллабай ишлаш тизимидаги дастлабки натижаларига кўра, 90 млн 600 минг сўм миқдорида қўшимча солиқлар ҳисобланди. Дастлабки даврда 41 та тадбиркорлик субъектлари фаолияти қонунийлаштирилди ва хатлов натижасида ноқонуний фаолият кўрсатаётган 10 та тадбиркорлик субъектлари янгидан рўйхатдан ўтказилди. Шунингдек, маҳалла еттилиги билан биргаликда 31 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилиб дастлабки тадбиркорлик фаолиятини бошлаб юборишди.

 

Хоразм вилояти Матбуот хизмати

Мавзуга оид