s
Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи жамият тараққиёти, фуқаролар саломатлиги ҳамда ёшлар келажагига жиддий хавф туғдираётган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат нафақат шахс ҳаётини издан чиқаради, балки оилалар бузилишига, жиноятчилик ошишига ва ижтимоий беқарорликка сабаб бўлади. Шу боис давлат томонидан бу турдаги жиноятларга нисбатан жазонинг муқаррарлигини таъминлаш муҳим вазифа ҳисобланади.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар инсоннинг марказий асаб тизимига таъсир этиб, руҳий ва жисмоний қарамликни келтириб чиқарувчи моддалар ҳисобланади. Уларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши, сақланиши, ташилиши, сотилиши ёки бошқа шаклдаги муомаласи қонунчиликда жиноят деб эътироф этилади.
Ноқонуний муомала қуйидаги кўринишларда намоён бўлиши мумкин:
Жазонинг муқаррарлиги — жиноят содир этган ҳар бир шахс албатта қонун олдида жавоб бериши шартлиги тамойилидир. Бу принцип жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим рол ўйнайди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун қатъий жазолар белгиланган. Уларни ноқонуний сақлаш, сотиш ёки тарқатиш оғир ва ўта оғир жиноятлар тоифасига киради ҳамда узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Жумладан, жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди томонидан кўриб тамомланган ЖК нинг25,273-моддасининг 5-қисми билан судланган Каримбой (ўзгартирилган), 2025 йил 19 сентябрь куни тезкор қидирув ҳодимлари томонидан яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалик хоналари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш уйини даҳлиз қисмининг пол тагида қоғоз парчаларига ўралган 63 бўлак, жами вазни 3.48 грамм кўп миқдордаги “героин” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда келгусида сотиш мақсадини кўзлаб сақлаб қўйганлиги аниқланган.
Шаҳар судининг 2026 йил 9 январь кунги ҳукмига кўра, Каримбой
ЖК 25,273-моддасининг 5-қисми билан айбли деб топилиб, 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Юқоридаги суд ҳукми билан Каримбойнинг тадбиркорлигига чек қўйилиб, қанчадан-қанча дунёга келаётган чақалоқларни ногирон, мажруҳ бўлиб туғилишини олди олинди.
Жиноят ишлари бўйича
Хива шаҳар судининг раиси Ж.Ш.Жуманиёзов