s
USD: Rub: Eur:
2023-08-09 119

Янги ишга кирган ходим қанча муддатдан кейин меҳнат таътили олиши мумкин.

      Ходим ишга киргандан сўнг 6 ой ўтиб, йиллик меҳнат таътилига чиқиши мумкин. Иш берувчи билан келишувга кўра бу муддат ўтмасдан ҳам берилади.Қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳишига кўра 6 ой ўтгунига қадар меҳнат таътили берилади:

1) аёллар — ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин;

2) 14 ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахслар;

3) 18 ёшдан кичик бўлган шахслар;

4) резервга бўшатилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмай ишга кирган муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчилар;

5) 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахслар;

6) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар;

7) ишдан ажралмай ўқиётганлар, агар улар таътилни имтиҳон, синов топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласа.

Бундай имтиёз жамоа келишуви ва шартномасида ёки ички ҳужжатларда белгиланган бошқа ходимларга ҳам берилади.

 

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш

маркази бош юрисконсулти                                                                                                                У.Алламов

 

Мавзуга оид