s
USD: Rub: Eur:
2024-02-16 147

Якшанба куни мажлисга чақирган директорга қандай чора кўрилади?

Агар тўғри ёзган бўлсангиз 2024 йил 7 январ якшанба кунига тўғри келган, шундай экан иш берувчи якшанба куни педсовет чақиришга ҳақли эмас.

Ундан ташқари Умумий қоида бўйича ходимнинг иш ҳақидан унинг розилигисиз ушлаб қолиш мумкин эмас. Бироқ бунга истесноли ҳолатлар ҳам мавжуд. 

Хусусан Меҳнат кодексининг 269-моддасига мувофиқ ходимнинг ёзма розилигисиз фақат суднинг қарори асосида унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинлиги белгиланган.

Шунга кўра бу ҳолатда сизлар туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим. 

 Шуни айтиш керакки, иш берувчи якшанба куни мажлис қилгани учун унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonsulti    A.Abdusheripov

Мавзуга оид