s
USD: Rub: Eur:
2025-10-20 992

Далиллар мақбуллигига оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари

 

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2018 йил 24 августдаги 24-сонли қарорига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Жумладан, Пленум қарорининг тегишли бандларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлари ва унинг мансабдор шахси каби жумлалар билан тўлдирилди.

Яна бир ўзгариш шундан иборатки, Пленум қарорининг 2-бандиучинчи хатбошисиянги таҳрирда баён этилган бўлиб, унга кўра, далиллар мақбуллигининг шартларидан бири бу - далил тегишли субъект, яъни далилни олиш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатни ўтказишга ваколатли шахс томонидан олинган бўлиши ҳисобланади.

Яъни, эндиликда далилнинг мақбуллиги шарти сифатида далил нафақат мансабдор шахс томонидан балки далилни олиш билан боғлиқ бўлган процессуал ҳаракатни ўтказишга ваколатли шахс томонидан олинган бўлишлиги белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари Пленум қарори янги 31-банд билан тўлдирилиб, мазкур ўзгаришга асосан, қонунга хилоф усуллар орқали ёки жиноят процесси иштирокчиларини қонун билан кафолатланган ҳуқуқларидан маҳрум қилиш ёки бу ҳуқуқларни чеклаш йўли билан ёхуд ЖПК талаблари бузилган ҳолда олинган далил деганда — ЖПК 88, 90, 92-94-моддаларида назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлмаган ва Қонуннинг бошқа талаблари бузилган ҳолда олинган ҳар қандай фактик маълумотлар тушунилиши борасида раҳарий тушнтиришлар берилди.

Бу билан Ўзбекистон Республикаси ЖПК 951-моддаси1-қисми ва Пленум қарорининг 3-банди қоидалари янада аниқроқ ва тушунарли тарзда баён қилинди десак тўғри бўлади.

Шунингдек, Пленум қарорининг 7-бандига киритилган ўзгаришлардан яна бири бу -далилнинг терговга қадар текширув ёкитезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган томониданнафақат суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг ёзма топшириғисиз шу билан бирга суднинг ажримисиз олиниши ҳолатлари ҳам жиноят иши бўйича процессуал ҳаракат бунга ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан олиниши сифатида эътироф этилиши қайд этилди.

Ушбу ҳолатда “кечиктириб бўлмайдиган ҳоллар бундан мустасно” эканлиги тўғрисидаги қоида ҳам мазкур бандда ўз аксини топмоқда.

Бундан ташқари,Пленум қарорининг 9-бандиа” ва “б” кичик бандларигакиритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, агар суд кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда ЖПК 1581-моддаси тартибида ўтказилган тинтувни ҳамда ЖПК
169-моддаси тартибида телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туришни, улар орқали узатиладиган ахборотни олишни қонунга хилоф равишда амалга оширилган деб топса, уларни амалга ошириш давомида олинган барча далиллар ЖПКнинг
951-моддасига мувофиқ номақбул деб топилиши, шунингдек тергов ҳаракатида холис сифатида вояга етмаган шахслариштирок этган бўлса, мазкур ҳолатда олинган далилмақбул эмас деб топилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, Пленум қарорининг 5 ва 10-бандларига киритилган қўшимчаларга кўра, ашёлар қатори рақамли далиллар ҳамда ҳужжатлар, предметлар, фотосуратлар, аудио-, видеоёзувлар қатори электрон маълумотлар тушунчалари киритилган.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1003-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси ЖПК 2041 ва2042-моддалари билан тўлдирилган.

Унга мувофиқ, электрон маълумотлар сифатида электрон қурилмалардан ва ахборот тизимларидан, шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда яратиладиган, ишлов бериладиган ҳамда сақланадиган маълумотлар эътироф этилса, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган электрон маълумотлар, шу жумладан электрон тарздаги файллар, аудио-, видеоёзувлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида сақланаётган маълумотлар, шунингдек бошқа электрон маълумотлар рақамли далиллар ҳисобланади.

Бундан ташқари, Пленум қарорининг 14-бандибиринчи хатбошисига киритилган ўзгартишга мувофиқ, Қонун бузилиши оқибатида олинган далил суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан мақбул эмас деб топилиши шарт.

 

М.Рузметов, Хоразм вилоят судининг судьяси

Мавзуга оид