s
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-912-сон, 23.02.2024 й.) билан айрим қонунларга ўзгартиришлар киритилди
Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги ҳамда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунларга кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли) алоқага тааллуқли лицензияланадиган фаолиятнинг мавжуд кичик турлари республика ҳудудида йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларнинг хизматларини кўрсатиш каби фаолият тури билан тўлдирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Гурлан тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Ш.Пўлатов