s
Таътилда бўлган ходим ўз ишига қайтадиган бўлса, унинг ўрнида муддатли асосда ишлаб келган ходим (яъни сиз) билан тузилган меҳнат шартномаси МК 158-моддасига асосан бекор қилинади.
Меҳнат кодексининг 100-моддасида ишдан бўшатилганидан кейинги иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи тўланадиган, 173-моддасида эса ишдан бўшатиш даврида ишдан бўшатиш нафақаси тўланадиган ҳолатлар бирма-бир кўрсатиб ўтилган.
Бу икки моддадаги рўйҳатда меҳнат шартномасини унинг муддати тугаганлиги муносабати билан, МК 158-моддага асосан бекор қилиш ҳолати кўрсатилмаган.
Шу сабабли, муддатли меҳнат шартномангизни таътилдаги ходим қайтиши муносабати билан МК 158-моддага асосан бекор қилишда сизга иш қидириш даври учун ўртача иш ҳақи ҳам, ишдан бўшатиш нафақаси ҳам тўланмайди.
Бироқ, барча ҳолатлар каби ишдан бўшашингиз муносабати билан сизга “расчетный”, яъни 7 ойлик даврга тўғри келадиган, бироқ Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti
D.Masharipov