s
Ассалому алайкум мен декрет таътилига чиқаётгандим. Иш берувчи менгдан хар хил хужжатлар сўрамоқда закс қоғози шунга ўхшаш хужжатлар. Шу тўғрими
ЖАВОБ:
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ нинг 40-бандига асосан
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш учун белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлиши белгиланган.
Бундан ташқари Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа (шу жумладан, ҳомила тушган ҳолларда) вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун тўланади.
Шунингдек Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа, иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади.
Демак, сиз ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқишингиз учун меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг ўзи асос бўлади. Иш берувчи сиздан бошқа ҳужжат талаб қила олмайди .
Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti M.Bayjanov