s
USD: Rub: Eur:
2023-02-24 189

Янгибозор туманига ўз ҳудудидаги болалар ва ёшларнинг фаровонлигини яхшилаш бўйича тадбирларни амалга ошириши учун 30 минг АҚШ доллари миқдорида қўшимча маблағ тақдим этилди.


Жорий йилнинг 21 февраль куни Тошкент шаҳрида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, ЮНИСЕФ болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонасиҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида "Болалар ва ёшлар учун дўстона махаллий бошқарув" ташаббуси лойиҳасининг якуний босқичи ўтказилди.   
Якуний натижалар вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат мувофиқлаштириш кенгаши томонидан баҳоланди ва 6 та ҳудуддан  
3 та ҳудуд (Янгибозор, Эллиққальа, Қўқон) ғолиб деб топилди.
Жумладан, мазкур танловда ўтган давр давомида Янгибозор ҳудудида ўтказилган ўрганишлар ва амалга оширилган ишлар ҳамда ишлаб чиқилган ҳаракатлар режаси муносиб деб топилиб, ўз ҳудудидаги болалар ва ёшларнинг фаровонлигини яхшилаш бўйича тадбирларни амалга ошириши учун вилоятимизнинг Янгибозор туманига 30 минг АҚШ доллари миқдорида қўшимча маблағ тақдим этилди. 
2023-йил давомида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ёшлар ишлари агентлиги ва ЮНИCEФ вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ мониторинг олиб боради. Йил охирида чора-тадбирлар режаларини муваффақияти амалга оширган шаҳарларга “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар” мақоми берилади. Бундан ташқари, болалар ва ёшлар манфаатларини кўзлаб, маҳаллий бошқарувни ҳамда дастурларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.
Маълумот учун: Бугунги кунда ЮНИCEФ болалар жамғармасининг глобал ташаббусига 3 мингта шаҳар, 30 миллион нафар болалар ва ёшлар қамраб олинган. Илк бор 1996-йилда илгари сурилган ушбу “Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳар” ташаббусига 2021-йилда Ўзбекистон ҳам расман қўшилган.

Мавзуга оид