s
USD: Rub: Eur:
2023-09-29 597

Бир миллион дастурчи лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга компьютер хариди бўйича истеъмол кредити фоизларини қоплаб бериш тартиби

 

          Хизмат: “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, ИТ-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш.  Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар (31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахс (14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили).

Истеъмол кредити миқдори – ариза берувчига компьютер (шу жумладан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган (8 млн 250 минг сўмгача) миқдорда.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

 компьютер сотиб олиш бўйича икки томонлама тузилган олди-сотди шартномаси (пдф форматда);

 “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида сертификат (пдф форматда).

 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1️.Ариза берувчи тегишли сертификат берилган санадан бошлаб 6 ой мобайнида исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (мй.гов.уз) орқали сертификатни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

2.Ёшлар ишлари агентлиги (ваколатли орган) ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб 5 иш куни давомида сертификатни верификациядан ўтказади.

3️.Ёшлар ишлари агентлиги томонидан берилган маълумотнома ҳамда “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини муваффақиятли тугатганлиги ҳақидаги сертификатга эга бўлган ёшлар компьютер ҳариди учун шартнома асосида ишловчи дўкон топадилар.

4️.Кредит расмийлаштириш учун АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ ҳамда  АТ “Алоқабанк”дан бирига мурожаат қилишлари мумкин. Банклар томонидан талаб қилинадиган ҳужжатлар:

-Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);

-Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотнома;

- “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича ўқув курсларини тугатганлиги ёки ИТ-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлганлиги тўгрисидаги сертификат нусхаси;

-Вакил ҳамда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);

-Компьютер ёки ноутбук хариди учун дўкон билан тузилган шартнома нусхаси.

Хизматни кўрсатиш муддати: 5 иш кунида.

 

 

Шовот туман адлия бўлими

ЮХКМ бош юрисконсулти                                             И.Раҳимберганов

 

Мавзуга оид