s
USD: Rub: Eur:
2025-06-29 477

Хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш хизмати йўлга қўйилади.

            Ўзбекистон Республикаси Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 2024 йил  4 ноябрдаги 380-сонли Қарори қабул қилинди.

            Унга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

            хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун ундириладиган давлат божи суммасини қайта тақсимлаш;

            хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш;

            вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахсларни болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириш белгиланди.

 

 

Гурлан тумани юридик хизмат

кўрсатиш маркази бошлиғи Э.Рахматиллаев                                                           

Мавзуга оид