s
USD: Rub: Eur:
2024-03-05 949

Табель учун ЎИБДЎ масъул саналади.

Умумтаълим мактабларда табель юритиш вазифаси кимга юклатилади?

Саволингизга қуйидагича жавоб берамиз. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятлари 2-параграфида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг лавозим мажбуриятларининг мажбуриятлари қайд этилган бўлиб улар орасида:
 педагоглар ва ўқув-тарбия ходимлари таркибининг иш вақтини ҳисобга олиш табелини юритиш мажбурияти ҳам белгилаб қўйилган.

 Шунга кўра, умумтаълим мактабларида табель юритиш мажбурияти ЎИБДЎнинг зиммасига юклатилади.

Xiva tuman yuridik xizmat ko`rsatish markazi bosh yuriskonsulti
D.Masharipov

Мавзуга оид