s
USD: Rub: Eur:
2024-03-27 136

Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсияси ёки нафақасига ҳар ойда пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори (372 минг сўм) нинг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўланиши белгиланган.

Бунда, пенсияга қўшимча тўлов шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ("проактив" шаклда) тўланади ҳамда қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар амалга оширилади.

 Белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарганда, қўшимча тўлов пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига мутаносиб равишда ўзгаради.

Шунингдек, ушбу қўшимча тўловни тўлаш фуқарога тўланаётган пенсияни тўлаш тўхтатилганда ёки тўхтатиб турилганда белгиланган тартибда тўхтатилади ёки тўхтатиб турилади.

 Фуқарога қўшимча тўлов унинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тўланади.

Гурлан тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти  М. Қўзибоев

Мавзуга оид