s
Ўқитувчи малака ошириш курсига борганида иш хақи қандай туланади? Масалан, айтайлик, унинг 28 дарси бор, чет тили сертификати (50%) ва 823 дан хам устамаси бор (30) фоиз. Ойлик қандай туланади? Бизда хозир фақат дарс учун тулашяпти, устама,дафтар текширганлиги учун ва синф рахбарлигига пул туланмаяпти.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Меҳнат кодексининг 280-моддасига эътибор беринг! Унга кўра иш берувчи, ходим хизмат сафарида бўлган давр ва ходим ишдан ажралган ҳолда ўзи ва иш берувчи учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашдан ёки мажбурий малака оширишдан ўтган давр ҳамда бошқа ҳолатларда кафолатли тўловларни амалга ошириши шарт.
МК 286-моддасига кўра, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:
▪️хизмат сафарларида бўлганда;
▪️иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда.
Эътибор берган бўлсангиз, МК 280, 286 ва бошқа моддаларда малака ошириш ва хизмат сафари алоҳида-алоҳида кўрсатиляпти. Хизмат сафари ва малака ошириш даврида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Бунда Меҳнат кодексининг 257-моддасига асосан ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдоридан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади.
Мана шу қоидага кўра ходимнинг устамалари унинг ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қўшилади.
✅ Демак, сизга малака ошириш даврида ўртача ойлик иш ҳақингиз тўлаб берилади.
Хива туман ЮХКМ бош юрисконсулти М.Бойжонов