s
USD: Rub: Eur:
2025-06-15 843

Bilasizmi

Фуқаролик кодексининг 344-моддасига асосан алиментлар ундириш ҳақидаги талабни ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайди. Бу дегани, уйни бериб алиментдан озод қилишни сўраб бўлмайди.

Агар уй-жой турмуш даврингизда орттирилган ва турмуш ўртоғингизнинг номида бўлса, унда Оила кодексининг 23-моддасига кўра бу уй сизларнинг умумий мулкингиздир. ОК 28-моддасига асосан уйнинг 50 фоизи шундоқ ҳам сизники бўлади.
 
Агар никоҳдан олдин олинган ёки турмуш ўртоғингизга ҳадя ёҳуд мерос тарзида қолган бўлса, бу уй унинг шахсий мулки ҳисобланади. Ушбу вазиятда сизга уйнинг қийматидан келиб чиқиб ҳаракат қилишни тавсия қиламиз. 

✅ Агар уйнинг қиймати юқори бўлиб, фарзандларингиз 18 ёшга тўлгунча қопланадиган алимент миқдоридан катта ёки тенг бўлса, алимент ўрнига уйни олишингиз мумкин.

Хива туман ЮХКМ бош юрисконсулти М.Бойжонов

Мавзуга оид