s
USD: Rub: Eur:
2025-10-20 344

Атроф-муҳитниасраш барчамизни бурчимиз

2025 йил Ўзбекистонда "Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили" деб эълон қилиниши бежиз эмас. Президентнинг ПФ-16-сон Фармони бу борада қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлашни энг долзарб вазифалардан бири сифатида белгилади. Ушбу чақириқ замирида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида, жумладан, Хоразм вилоятида ҳам экологик тартибни кучайтириш ётибди.

Хоразмвилоятфуқароликсудларинингфаолиятибуборадақонуннингқанчаликқатъийишлаётганинияққолкўрсатмоқда. Тақдимэтилган статистик таҳлилларбуҳуқуқийкурашнингкўламивамуқаррарлигиниисботлайди.

Хусусан, 2024 йил давомида фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят туманлараро судлари томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси билан боғлиқ жами 25 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган.

Кўрилган ишларнинг 12 таси бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган бўлиб, 11 та даъво талаблари қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарорлари билан табиатга етказилган зарар учун давлат фойдасига 205 317 431 сўм ундириш белгиланган.

2025 йилнинг 6 ойи давомида фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят туманлараро судларида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси билан боғлиқ жами 29 та фуқаролик ишлари кўриб тамомланган.

Кўрилган ишларнинг 21 таси бўйича ҳал қилув қарори чиқарилган бўлиб, шундан 19 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилиб, суд қарорларига асосан табиатга етказилган зарар учун давлат фойдасига 89 459 000 сўм ундириш белгиланган.

Кўриб турганимиздек, фақатгина бир ярим йил ичида судлар томонидан 30 та ҳолатда табиатга етказилган зарар исботланиб, қоидабузарлардан давлат фойдасига қарийб 295 миллион сўм ундирилган.

Айниқса, 2025 йилнинг 6 ойида кўриб тамомланган ишлар сони (29 та) 2024 йилнинг тўлиқ йилига нисбатан (25 та) анча юқори. Бу экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган эътиборнинг кучайганини ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаоллиги ошганини кўрсатади.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини мухофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни 37-моддасига кўра Давлат ўрмон фонди ерларидаги дарахтлар ва буталарни кесиш ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш қоидаларига мувофиқ, ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари ҳисобга олинган ҳолда берилган ўрмон билетлари бўйича амалга оширилади.

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга фақат санитария мақсадларида кесиш ҳамда биноларни, иншоотларни ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолда кесиш тартибида, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида йўл қўйилади.

Табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган давлат ўрмон фонди таркибига кирмайдиган дарахтлар ҳамда буталарни кесиш Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида ҳақ тўланмасдан амалга оширилади.,

Қонуннинг 45-моддасига мувофиқ, давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерлардаги дарахтлар ва буталарни кесиш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни чорвачилик эҳтиёжлари учун тайёрлаш ва чорва молларни ўтлатиш учун экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган ҳолда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан берилади.

Қонуннинг 49-моддасига кўра Юридик ва жисмоний шахслар ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаши шарт.

Зарарнинг ўрнини қоплаш айбдор шахсларни қонунга мувофиқ жавобгарликдан озод этмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 464-сонли Қарорининг 1-қисми а-бандида ҳар бир кесилган дарахт ва бута учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесиладиган дарахт ва буталардан кам бўлмаган, йирик ўлчамли кўчат экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш ҳамда ноқонуний кесилган дарахт ва бута учун эса уч йил давомида парваришлаш шарти билан 100 туп кўчат экиш мажбурияти юклатилган.

Қарорнинг 2-қисмига кўра дарахт ва буталарни компенсация тарзида экиш юридик ва жисмоний шахсларни дарахт ва буталарни кесишга рухсатнома берилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган йиғимни ёки уларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки кўчириб ўтказганлик учун маъмурий жарималарни тўлашдан озод қилмайди.

Хоразм вилоят судлари таҳлили шуни кўрсатадики, Ўзбекистоннинг экологик қонунчилиги тинмай ишламоқда. Эко-қонунбузарлик учун тўлов фақатгина пул билан чекланмайди. Энди бу жараёнга табиатни тиклаш мажбурияти ҳам қўшилган. "Яшил иқтисодиёт" йилида бундай суд амалиёти намуна сифатида хизмат қилиб, аҳолининг атроф-муҳитга бўлган муносабатини тубдан ўзгартиришга хизмат қилади.

Ҳар бир дарахт – бу келажак. Уни кесган ҳар бир инсон эса ўз келажагига қарши чиққан бўлади. Қонун эса бунга жим қараб турмайди.

 

Р.Сопоев, фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг судяси

 

Мавзуга оид