Қонунчиликка кўра, муомалага лаёқатли Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш бўйича номзод бўлиши мумкин. (https://lex.uz/pdfs/7283077)
- Номзодларни танлаш, кузатиб бориш ҳамда мониторинг қилиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан амалга оширилади.
- Ваколатли орган номзодлардан ариза қабул қилгунига қадар уларга болани тарбияга олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар, шунингдек, уларга муқобил жойлаштириш шакллари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, болани оилага олишнинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида ахборот беради. Хива тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Д. Машарипов