s
“Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Қонун лойиҳасида, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:
Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш билан боғлиқ ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар комплекс тарзда тартибга солинади;
Ҳуқуқий эксперимент ўтказиш шартлари ва давомийлик муддати ҳамда эксперимент ўтказиш мумкин бўлмаган соҳалар белгиланади;
Ҳуқуқий экспериментни ўтказиш, унинг натижаларни баҳолаш ва расмийлаштириш тартибга солинади;
Ҳуқуқий эксперимент тартиб-таомилларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланади.
Шунингдек, ҳуқуқий эксперимент лавозимга тайинлаш ва озод этишга, давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатларини қисқартириш ёки тугатишга, амнистия ва афв этишга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини чеклайдиган, бекор қиладиган ёки уларнинг аҳволини оғирлаштирадиган ҳолатларга нисбатан қўлланилмаслиги белгиланмоқда.
Ҳуқуқий эксперимент қонунчилик ҳужжати ёки унинг нормаси самарадорлигини алоҳида олинган ҳудуд ва (ёки) шахслар доирасида маълум вақт оралиғида синовдан ўтказиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.
Шовот туман адлия бўлими
ЮХКМ бошлиғи К.Х.Исмоилов