s
Бугунги ривожланиб бораётган давлатимизда ҳар бир соҳада янгиликлар кузатилаётгани каби, суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам мураккаб ва ҳар томонлама жахон стандартларига жавоб берадиган қонунларни қабул қилишни ва уни амалиётга тадбиқ илишни тақазо қилмоқда.
Хусусан, ўтган 2023 йил ҳалқимиз хаётида улкан бурилиш ясаб, давлатимиз ва ҳалқимиз манфаатлари учун ўта муҳим бўлган ҳужжат – Конституциямизнинг қабул қилиниши айни ҳақиқат.
“30 апрель 2023 йил” Ушбу сана ҳар бир ўзбек фарзандининг эсида қоларли кун бўлиб, мазкур санада Ўзбекистон Республикасининг Янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилинди.
Мазкур Конституция тўлақонли халқчил конституцияси десак муболаға бўлмайди.
Бу эса, Конституциямизнинг 2-моддасида белгиланганидек “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар”.
Шунингдек, мазкур Конституциянинг 138-модасида “Суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир” деб белгилаб қўйилган.
Бироқ, орамизда шундай кимсалар борки бош қомусимиз талабларини четлаб ўтиб, ўз манфаатларини давлат манфаатларидан устин қўйишга эришган бўлсаларда, қонун бунга ўз вақтида чек қўйди.
Юлдашев Сатимбой Ойбекович (Ф.И.О ўзгартирилган) фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 20.06.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, 2016 йил 3 март куни туғилган туғилган вояга етмаган фарзандини уни тарбиясидан даъвогар Аллаберганова Гули Рўзимбой қизининг (Ф.И.О ўзгартирилган) тарбиясига олиб бериш белгиланганини билгани ҳолда, суд ҳужжатини қонунда белгиланган муддатда ихтиёрий равишда бажаришдан қасддан бўйин товлаб, суд қарорини ижросига тўсқинлик қилиб, суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаган ва
2023 йилнинг 25 апрель ва 25 май кунлари ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро бюросининг Гурлан туман бўлими давлат ижрочилари томонидан ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида фарзандини Тошкент шаҳрига олиб кетиб, давлат ижрочиларининг қонуний талабларини бажармасдан, суд ҳужжатини ижро этилишига тўсқинлик қилган.
Ушбу ҳолат бўйича Бюро органлари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида судланувчининг айби исботланиб, иш мазмунан кўриб чиқиш учун судга оширилган.
Афсус судланувчи С.Юлдашовнинг юқоридаги ўйланмасдан қилган ҳаракати уни суднинг қора курсиси сари етаклаганилигини кеч англади.
Ўзбекистон Республикаси номида суд ҳукм қилади:
Судланувчи Юлдашев Сатимбой Ойбекович (Ф.И.О ўзгартирилган) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 232-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилсин ва унга нисбатан ЖКнинг 232-моддаси 1-қисми билан иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлансин.
Ҳа ... қилмиш қидирмиш, жиноятга жазо муқаррар, ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқларини билгани каби ўзининг Конституцияда белгиланган бурчларини ҳам бажариши зарурдир, зеро суд қарорининг ижросини бажармаслик белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.....
Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар
судининг девонхона мудири Б.А.Аллабергонов