s
USD: Rub: Eur:
2024-03-29 834

Қонунчиликка кўра, иш берувчи қуйидагиларни дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиши шарт:

Биласизми

➖18 ёшга тўлмаган шахсларни;

➖умумий белгиланган пенсия ёшига етган шахсларни;

➖ногиронлиги бўлган шахсларни;

➖меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт воситаларининг ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганларни;

➖озиқ-овқат саноатида, савдода ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқларда иш билан банд бўлганларни;

➖умумий ўрта таълим ташкилотларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан банд бўлган педагог ходимларини ва бошқа ходимларини.


Ҳазорасп туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази

Мавзуга оид