s
ФАОЛ “ЧЕРНОБИЛЧИЛАР”
Чернобиль атом электростанциясинипг аварияси оқибатида содир бўлган мудҳиш воқеаларнинг гувоҳи бўлганмиз. 1986-1990 йиллар давомида Ўзбекистондан ҳам минглаб фуқаролар, ўз жонини хатарга қўйиб, фалокат фожеасини бартараф қилишда иштирок этдилар.
Жумладан, Хоразм вилоятидан ҳам 565 нафар ҳамюртларимиз ушбу фалокатни тугатиш ишларида фаол қатнашганлар. Афсуски, иштирок қилганлардан бугунга келиб фақат 234 нафари қолди. Уларнинг 196 нафари 2-гуруҳ, 37-нафари 3- гуруҳ, 1 нафари 1-гуруҳ ногиронлари ҳисобланади. "Черноболчилар" ни деярли унутиб юборишган даврлар ҳам бўлди.
Бироқ кейинги пайтларда ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёев ҳамда вилоятимиз раҳбари Ф.Эрмоновнинг эътиборлари туфайли Чернобиль фалокати иппирокчиларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги ҳамда 21 март- Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан чернобилчилар тантанали тадбирларда иштирок қилдилар. Уларга ҳокимликнинг байрам совғалари тарқатилди. Оғир аҳволда қолган Чернобиль иштирокчиларига моддий ёрдамлар берилди ҳамда кўкрак нишонлари билан тақдирланишди.
Хайрли ва эзгу ишлари учун вилоят ҳокими Ф. Эрмановга, "Даритал шоес", "Урганч халкаро аэропорти", "Жайҳун Хоразм Савдо" масъулияти чекланган жамият раҳбарлари ва жамоаларига ёрдамлари чуқур миннатдорчилик билдирамиз.
Яқинда "Ўзбекистон Чернобилчилари" ассоциацияси вилоят бўлими Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгаши ҳузуридаги фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган "Хоразм вилоятида экологик муҳитни яхшилашга кўмаклашиш" мавзусида эълон қилинган танловда "Соғлом турмуш тарзи- саломатлик гаровидир!" номли лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритди. Ушбу грант лойиҳаси доирасида Урганч шаҳридаги 17-сон умумтаълим мактабида юқори синф ўқувчилари ўртасида “Соғлом турмуш гарзи ва экологик тоза маҳсулотлардан фойдаланиш” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Лойиҳадан кўзланган мақсад ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик, кашандалик каби зарарли иллатларнинг оқибатларини тушунтириш, спортга қизиқишларини янада ошириш, тўғри овқатланиш, кун тартибига риоя қилиш, табиат ва атроф-муҳитга бўлган муносабатларини тўғри шакллантириш, экологик маданиятни ривожлантириш борасида уларнинг дунёқарашларини янада кенгайтириш ва зарарли иллатларга нисбатан иммунитетларини ҳосил қилишдан иборат. Тадбир давомида викториналар ўтказилмоқда. Ўқувчи- ёшларда Чернобиль атом электростанциясидаги фалокат ва уни бартараф қилишда иштирок этган ҳамюртларимиз фидоийликлари тўғрисидаги воқеалар катта таассурот қолдирди. Табиатни асрашда муқобил энергиялардан фойдаланиш, табиий ресурсларнинг тежамкор технологиялари, атроф-муҳитни тоза сақлаш омиллари, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ҳақида кенг ва муҳим маълумотлар берилди.
Шунингдек, лойиҳа доирасида Чернобиль фалокати иштирокчилари фарзанд-набиралари ўртасида стол тенниси бўйича турнирлар ўтказилди. Барча иштирокчилар ва ғолиблар совға, кийим- кечаклар билан такдирландилар. Ижтимоий қийин турмуш шароитларига тушиб қолган Чернобиль фалокати иштирокчиларидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Ф.Аҳмедов,
"Ўзбекистон чернобилчилари" ассоциацияси
Хоразм вилоят бўлими раҳбари