s
✅ Қарорга кўра, Халқаро қўшма комиссиядан (Joint Commission International) аккредитациядан ўтган дастлабки 30 та хусусий тиббиёт муассасасининг аккредитациядан ўтиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Туризм қўмитасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:
Ўзбекистоннинг чегара божхона постлари ҳудудида хорижий фуқаролар учун республикадаги тиббиёт, соғломлаштириш муассасалари имкониятлари тўғрисида тарғибот кампанияларини ташкил қилиш;
давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестрини шакллантириш ва уни доимий равишда янгилаб бориш;
тоифали (юлдузли) меҳмонхоналар типидаги санаторийларни сертификатлаштирилишини ташкил қилиш;
махсус тиббий ва соғломлаштириш туризми йўналишлари (маршрутлари)ни ишлаб чиқиш.
2025 йил 1 мартгача қуйидагилар ишга туширилади:
тиббиёт муассасалари, санаторийлар ва тиббий туризм йўналишида хизмат кўрсатувчи туроператорларнинг хизматлари сифати баҳолаб борилишини назарда тутувчи рейтингни шакллантириш учун электрон платформа;
давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестри.
Э.Рахматиллаев,
Гурлан тумани адлия бўлими юридик хизмат