s
USD: Rub: Eur:
2023-06-21 877

Конститутциянинг 9-моддаси

Конституциямизнинг 9-моддаси: “Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумхалқ овозига – референдумга қўйилади. Ўзбекистон Республикасида референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади”.

Давлат ҳаётидаги барча муҳим масалалар дастлаб халқ муҳокамасига қўйилиб, сўнгра умумхалқ овози билан қабул қилиниш жараёнига мисол сифатида 2023 йил 30 апрелда Янги таҳрирдаги Конституцияни қабул қилиш бўйича ўтказилган референдумни келтириш мумкин.

Конституция лойиҳаси дастлаб кенг жамоатчилик таклифлари асосида ишлаб чиқилиб, шундан сўнг умумхалқ овози – референдум асосида қабул қилинди.

Референдум ўтказиш эса 2001 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинган.

 

Хонка туман адлия бўлими

Мавзуга оид