s
USD: Rub: Eur:
2023-12-15 419

Меҳнат кодексига кўра, қуйидагилар ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этиш ҳисобланади:

 меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисида талабларни бузиш;

 

иш берувчи томонидан ишга таклиф этилган шахсни ишга қабул қилмаслик;

иш берувчи қонунга мувофиқ меҳнат шартномасини тузиши шарт бўлган шахсни (иш ўринларининг белгиланган энг кам сони ҳисобига ишга юборилган шахсни, иш берувчи алоҳида асослар бўйича меҳнат шартномасини бекор қилган шахсни, у қайта ишга қабул қилинган тақдирда ва бошқаларни) ишга қабул қилмаслик;

 

ҳомиладорлик ёки фарзанди борлиги билан боғлиқ сабабларга кўра ишга қабул қилмаслик;

 

судланганлиги, шу жумладан тугалланган ва олиб ташланган судланганлиги сабабли  ишга қабул қилмаслик, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги, шу жумладан тугалланган судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик.

 

Дилмурод Ахмедов,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти

Мавзуга оид