s
USD: Rub: Eur:
2024-05-20 368

Бир ойлик армияга бормаслик мумкинми?

Ҳарбий хизматдан бўйин товлаб бўлмайди, унга бориш шарт. Бу фуқароларнинг конститутсиявий мажбуриятидир.

Ўзбекистон Республикаси Конситутсиясининг 64-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун 4-моддасига мувофиқ тинчлик даврида оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматга, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак фуқаролар чақириладилар.

Қонунинг 6 – моддасига кўра ҳарбий хизматга яроқли, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар.

Шу сабабдан ҳам 18 – 27 ёш орасида ҳарбий хизматга яроқли Ўзбекистон фуқароси бўлгани учун сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақирилади.

Шунга кўра сизнинг укангиз ҳам ҳарбий хизматни ўташга мажбур.

Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида”ги Низом 5-бандига кўра сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқаролар билан якка тартибда суҳбат ўтказилгандан кейин Мудофаа вазирлиги томонидан Махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида ёзма шартнома тузилади.

 Демак, укангизни ҳам шартнома имзолатиш учун аввал суҳбат ташкил этилиши лозим эди. Агар суҳбат ўтказилмасдан туриб шартнома имзоланган бўлса, унда бу шартномани бекор қилиш мумкин. 

Энди қаранг! ушбу банднинг 9-хатбошисига кўра шартнома Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган муддатли ҳарбий хизматга фуқароларни навбатдаги чақириш муддати давомида мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс ва кафил томонидан имзоланиши ҳамда мудофаа ишлари бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган ва муҳрланган бўлиши керак.
Қоиданинг мазмунига кўра шартномада укангиздан ташқари кафилнинг ҳам имзоси бўлиши лозим.

Шунга кўра бу вазиятда туман мудофаа бўлими ходимларининг ҳаракатлари устидан туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим.

Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonsulti A.Abdusheripov

Мавзуга оид