Тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси етакчи хорижий ОТМларда ўқитилади
Қарорга кўра, (https://t.me/huquqiyaxborot/15293) 2024/2025 ўқув йилидан:
тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМлар ва марказларда ўқитилади;
тиббиёт ОТМларининг битирувчи курс талабаларида оилавий шифокор учун талаб этиладиган клиник кўникмаларни шакллантириш мақсадида кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилади;
Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади;
тиббиёт йўналишидаги ОТМ талабаларининг билимлари икки босқичли баҳолаш тизими асосида баҳоланади.
Қуйидаги магистрлик йўналишлари жорий этилади ҳамда ҳар йили камида 150 нафар мутахассисларни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш чоралари кўрилади:
“Жамоат саломатлигини ташкил этиш ва бошқариш” (Public Health and Healthcare Management);
“Жамоат саломатлиги: эпидемиология ва маълумотлар таҳлили” (Public Health: Epidemiology and data science/data analytics);
“Жамоат саломатлиги: овқатланиш” (Public Health: Nutrition);
“Профилактик тиббиёт” (Preventive Medicine);
“Жисмоний фаоллик ва реабилитация” (Physical Activity and Rehabilitation).
Хива тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи А.Ҳасанов