s
USD: Rub: Eur:
2024-02-16 918

Ўқитувчилар дарси йўқ кунлари мактабга боришга мажбурми?

Мактабларда иш вақтига оид қоидалар мактабнинг ички меҳнат тартиб қоидаларида белгиланади. Амалдаги меҳнат қонунчилиги бу масалада аниқ махсус норма белгиламаган.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 296-моддасига кўра ички меҳнат тартиби қоидалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ишга қабул қилиш ва ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби, меҳнат шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, иш режими, дам олиш вақти, ходимларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар ва жазо чоралари, шунингдек ушбу иш берувчида меҳнат муносабатларини тартибга солишга оид бошқа масалаларни тартибга солувчи ички ҳужжатдир.

 Демак, сиздаги ҳолатда ҳам иш вақтига оид меёрлар ушбу ҳужжатда белгиланади. 

Шунингдек, бунда ўқитувчининг иш вақти унинг иш юкламасидан келиб чиқиб аниқланади. 1 стаква миқдорда (юқори синфларда 20, бошланғич синфларда 18 соат) ишлайдиган ўқитувчи Меҳнат кодексининг 184-моддасига кўра ҳафтасига 36 соат (юқори синф ўқитувчиси бир кунда 6 соат, бошланғич синф ўқитувчи 7.2 соат) ишлаши керак.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 4-бандига асосан умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:

 1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
-  18х1=18+18=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат;

 5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни:
-  20х0,8=16+20=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат. 

 Таъкидлаш керакки, юқоридаги меёр фақат тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимлар учун тааллуқли. Агар ўқитувчи 10 соат дарс берса, унда ҳеч ким унга кун бўйи мактабда бўлиси кераклигини ҳақида талаб қўя олмайди.

Ўқитувчи неча соат дарс берса, унинг кунлик иш вақти дарс ва пед юкламаси меёридан келиб чиқиб белгиланади.

 Мисол учун 10 соат дарс берадиган юқори синф ўқитувчиси ҳафтаси 18 соат (дарс ва пед юкламани қўшган ҳолда) ишлаши кифоя. Ёки 30 соат дарси бор ўқитувчи ҳафтасига 54 соат ишлаши лозим. Бунда унинг фақат дарс соатлари эмас, педагогик юкламаси ҳам ҳисобга олинади. 

Шунинг учун сиз ҳам шанба куни педагогик юкламани бажариш учун ишга келишингиз лозим.

Xiva tuman yuridik xizmat ko'rsatish markazi bosh yuriskonsulti.  A.Abdusheripov

Мавзуга оид