s
USD: Rub: Eur:
2023-11-02 693

Маънавий зиённи компенсация қилиш

Маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошидан кечирган (ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар тушунилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 565-моддасида, Ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилиши унга маънавий ва (ёки) жисмоний азоб-уқубатлар етказишга сабаб бўлган ҳолларда, суд иш берувчи томонидан ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисида ходимнинг талабига кўра қарор чиқаришга ҳақли. Маънавий зиённинг миқдори суд томонидан белгиланиши кўрсатилган. Маънавий зиённи қоплаш Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усулларидан бири бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида Маънавий зарар пул билан қопланиши ва маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади. Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозимлиги белгиланган.

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида Истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши лозим. Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини суд белгилайди, деб кўрсатилган.

 

Тупроққалъа тумани адлия бўлими

Юридик хизмат кўрсатиш маркази

 Бошюристконсульти Садикова Манзура

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мавзуга оид