s
Аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш баробарида уларга қулай шароитлар яратиш, шу билан бирга, узоғини яқин, мушкулларини осон қилиш давлат хизматлари агентлигининг олдида турган муҳим вазифалардан бири десак муболаға бўлмайди.
Аҳолини рози қилиш ниятида тинимсиз харакатини аямаган Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси, вилоятдаги 11 чи Шовот тумани Давлат хизматалари маркази филиали “Гулшан” маҳалласида фаолиятини йўлга кўйди.
Мазкур филиалда туманнинг чекка ҳудудларидан бири саналган Туркманистон Республикаси билан чегарадош “Қангли” қишлоғи ва унинг ҳудудидаги яна 3 та МФЙда истиқомат қилувчи 12 минг нафардан ортиқ аҳолига давлат хизматларини кўрсатилиши кўзда тутилган.
Бу эса ҳамюртларимиз учун анчагина қулайлик яратаётир, боиси улар қимматли вақтини ва “нақд”ини сарфлаб туман марказларига боришларига ҳожат йўқ.
Албатта ушбу шароитларнинг бари юртдошларимизнинг давлат хизматларидан кўнгли тўлиб ва унумли фойдаланишлари йўлида қилинаётган сайъ-ҳаракатлардир.