s
USD: Rub: Eur:
2024-12-11 157

Бизнинг тармоқ келишувимизда ходимларга яқин қариндошлари вафот этиши муносабати билан 3 календар кунидан иборат ижтиомий таътил бериш назарда тутилган. Биз ўз жамоа шартномамизга 5 календар кун сифатида киритгандик, меҳнат инспектори бу мумкин эмас деяпт

 

Саволга жавоб Фарғона шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Шерзод Толибов томонидан берилди.

Бу тўғри эмас! фикримизни қуйидаги нормалар билан асослантирамиз:
Меҳнат кодексининг 14-моддаси 3-қисмида “ички ҳужжатларда ходимлар учун уларга нисбатан амал қилиши татбиқ этиладиган жамоа келишувларида белгиланганига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари назарда тутилиши мумкин” дейилган.
Шу билан бирга, МКнинг 68-моддасида Жамоа шартномасида қуйидаги шартлар бўлмаслиги кераклиги белгиланган:
➖ходимларнинг ҳолатини мазкур ходимларга татбиқ этиладиган қонунчиликка ёки жамоа келишувларига нисбатан ёмонлаштирадиган;
➖меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;
➖мажбурий меҳнатни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган;
➖ички даражада ҳал этилиши мумкин бўлган масалалардан ташқарига чиқадиган.
Агар жамоа шартномасида ушбу модданинг 1-қисмида назарда тутилган шартлар бўлса, бундай шартлар ҳақиқий эмасдир. Жамоа шартномаси айрим шартларининг ҳақиқий эмаслиги жамоа шартномасининг умуман ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлмайди.

Хулоса қилсак! Жамоа шартномасига киритиладиган шартлар ходимларнинг ҳолатини жамоа келишувларига нисбатан ёмонлаштирадиган ҳолатлар йўқ ва аксинча, жамоа келишувларига нисбатан ходимларга кўпроқ кафолатлар ва имтиёзлар белгиланса бу ҳеч қанақасига ноқонуний деб ҳисобланмайди.

Хива тумани Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти Д. Машарипов

Мавзуга оид