s
USD: Rub: Eur:
2023-11-24 391

Сўраган эдингиз.

          Нутқида, эшитиш ва кўришида оғир нуқсонлари бор болалар учун боғча пули тўланмайди.

          Қуйидаги касалликлар мавжуд болалар учун боғчаларда ота-оналар тўлови ундирилмайди:

          1 нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқлик, болалар афазияси);

          2 эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражали нейросенсор эшитиш пастлиги ва карлик);

3 кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлик (амовроз); туғма нуқсонлар (микрофтальм, микрокорнеа, анофтальм, тўр парданинг ривожланишидаги туғма нуқсонлар; кўриш нервининг атрофияси, кўриш нерви диск ва макуласининг оғир даражадаги гипоплазияси, альбинизм, аниридия, кўриш ўткирлиги 0,4 гача); катаракта (марказий зонада тўлиқ ёки қисман хиралашиш, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), афакия (кўз гавхари йўқлиги, кўриш ўткирлиги 0,4 гача), кўз гавхари силжиши (жой ўзгариши); глаукома (туғма, иккиламчи); тўр парданинг кўчиши);

          4 таянч-ҳаракат аппарати бузилиши (III ва IV даражали сколиоз; кўкрак қафасининг III ва IV даражали гирдобсимон ёки килсимон деформацияси; артрогрипоз; болалар церебрал фалажи ва бошқа неврологик патологиялар оқибатида ортопедик деформациялари; остеомиелит асоратлари; тўғма маймоқлиқ (жарроҳлик муолажасидан кейинги ҳолат); ортопедик систем касалликлари (ахондроплазия, дисхондроплазия, хондродистрофия); тўғма сон суяк чиқиши (оператив даволашдан кейиги ҳолат);

5 психик ривожланишдаги нуқсонлар (психик ривожланишда кечикиш, психик-нутқий ривожланишда кечикиш, болалар аутизми);

          6 ақлий ривожланишдаги нуқсонлар (енгил ва ўрта даражадаги ақлий заифлик);

          7 мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги).

 

Хонқа туман адлия бўлими бошлиғи Ф.Жаббаров

 

Мавзуга оид