“Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармонига асосан, 2023 йил 1 августдан солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилиши белгиланган.
Ушбу тартиб таълимнинг барча босқичлари — мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимларига жорий этилади
Хазорасп тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсультиХ.Рахманов