s
Алкоголи ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик мода таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келганида ёки ишда бўлганида;
-меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаганда;
-мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганда;
-ходим ишни бажариши учун тиббий хулосага мувофиқ қарши кўрсатмалар аниқланганда;
-тиббий хулосага кўра 4 ойгача вақтинча бошқа ишга ўтказишга муҳтож ходим бошқаишгаўтишни рад этганда ёхуд иш берувчида бундай ходимга берадиган иш бўлмаганда;
-ходим фойдаланилиши шарт бўлган шахсий ва (ёки) жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаганда.
Ходим карантинли ва одам учун хавфли бошқа юқумли касалликлар таҳдиди вақтида жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этганда иш берувчи уни ишдан четлаштириши мумкин. Эмлашга ходим соғлиғида қарши кўрсатмалар бўлса ишдан четлаштирилмайди.
Хизмат текшируви ўтказилганда ҳам ходим унга халақит беришига асосли сабаб бўлса, ходим ишдан четлаштирилиши мумкин.
Янгибозор туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Н.Нуржанов