s
USD: Rub: Eur:
2025-03-31 664

Қандолатчилик корхоналарига экспорт билан бог'лиқ савдо операсияларини молиялаштириш учун маблаг' ажратилади

 

“Айрим саноат тармоқларида сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган қо'шимча чора-тадбирлар то'г'рисида”ги Президент Фармони (ПФ–198-сон, 21.11.2023) қабул қилинди

 Фармонга ко'ра, қандолатчилик корхоналарига экспортолди ва экспорт билан бог'лиқ савдо операсияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда молиявий ресурслар ажратилади:

➖експорт ҳажми 500 минг АҚШ долларигача бо'лганда – 1 миллион АҚШ долларигача;

➖експорт ҳажми 500 минг АҚШ долларидан 4 миллион АҚШ долларигача бо'лганда – 2 миллион АҚШ долларигача;

➖експорт ҳажми 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ бо'лганда – 3 миллион АҚШ долларигача;

 2025 йил 1 январгача:

кенг турдаги қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қадоқлаш ва этикеткалаш маҳсулотлари божхона божидан озод этилади; 

ип-калава ишлаб чиқарувчиларга пахта ва сун'ий толани о'з эҳтиёжи учун импорт қилишда (қо'шни давлатлардан ташқари) транспорт харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

 Шунингдек, фармон билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжарларга қуйидагиларни назарда тутувчи о'згартириш ва қо'шимчалар киритилди:

2024 йил 31 декабргача ип-калавани экспорт қилишда ундириладиган йиг'имнинг амалдаги миқдори 5 бараварга камайтирилади;

2024 йил 31 декабргача бо'ялган мато ва бо'ялган газламани реализасия қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларни ички бозорда сотиш улуши камида 50 фоизни ташкил қилган корхоналарга ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бо'йича то'лаш ҳамда уч йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиг'и то'ловини кечиктириш ҳуқуқи берилади;

2026 йил 1 октабргача то'қимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари фаолияти учун зарур бо'лган айрим товарларни импорт қилишда божхона божидан озод қилинади;

саноат зоналарида ер майдонлари ҳамда бино ва иншоотларни ижарага беришда то'ловларни бо'либ-бо'либ то'лаш даври амалдаги 12 ойдан 24 ойгача узайтирилади.

Янгиариқ туман юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи: У.Наврузов

Мавзуга оид