s
Ҳисоб-китоб ходимга қуйидагиларни тўлашни ўз ичига олади:
охиригача олинмаган иш ҳақини;
ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни.
Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.
Гурлан тумани Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти М. Қўзибоев